Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жартепа постида сайёҳлар билан самимий мулоқот
56
“Жартепа” чегара божхона пости ҳар доимгидек йўловчилар билан гавжум. Тожик қардошларимиз Самарқандни зиёрат қилгани келишаяпти, ватандошларимиз эса қариндош-уруғларини йўқлагани Тожикистонга ўтиб-қайтишмоқда.
Жартепа постида сайёҳлар билан самимий мулоқот

Соддалаштирилган божхона назоратидан ўтиш тизими жорий этилганлиги туфайли божхона ходимлари ҳар бир енгил автомашинани ўртача 15-20 дақиқада божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказишмоқда. Божхона пости орқали ўтувчи фуқаролар эса ўртача 7-9 дақиқада божхона назоратидан ўтказилмоқда. Бу қулайликлар туфайли Тожикистонга келган сайёҳлар Самарқандга ўтиш ёки аксинча, Самарқандга келган туристлар тожик диёрига бориш учун мазкур чегара божхона пости орқали ҳам ҳаракатланишмоқда.

Постдан ўтаётган бир гуруҳ хорижий сайёҳлар билан суҳбат қуриб, уларнинг таклиф ва истакларига қулоқ тутдик:

– Лондонда яшайман, – дейди Ҳендрик Жоҳанез. – Тошкент халқаро аэропорти орқали Ўзбекистонга келдим. Юртингиз пойтахтини сайр қилдим. Амир Темур музейи менда катта таассурот қолдирди. Самарқанддаги тарихий обидаларни томоша қилиб, жуда ҳайратландим. Ҳақиқатан афсонавий шаҳар. Бу диёрда ислом оламида ном қозонган кўплаб олимлар, давлат арбоблари ва авлиёларнинг қабрлари бор экан.

“Жартепа” чегара божхона пости орқали Тожикистонга ўтдик. Энди яна Самарқандга қайтаяпмиз. Қўшни давлат ўртасида чегара очиқ бўлгани биз каби саёҳлар учун ҳам бирмунча қулайлик яратади.

– Ўзбекистонда иккинчи марта бўлишим, - дейди германиялик Кифер Улрике. - Мамлакатингизда туризм соҳасини ривожлантиришда бир қанча амалий ишлар қилинган. Аммо ҳали қилинадиган ишлар бор. Масалан, такси хизматлари фаолиятини яхшилаш керак.

 – Ўзбек халқи жуда меҳрибон ва меҳмондўст, - дейди германиялик яна бир талаба Даниэль Кевин Нико. Самарқанд дунё халқлари эътирофида бўлган туризм шаҳри. Кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини томоша қилиш завқли.

– Бир ҳафтадан буён Ўзбекистонда сайр қилиб юрибман, унинг табиати менга жуда манзур бўлди, – дейди Швейцарияда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлайдиган арманистонлик Элеанор Ардифф. – Мевалар мазали, миллий услубдаги чойхоналарда тайёрланадиган таомларга гап бўлиши мумкин эмас. Нархи ҳам арзон.

28.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг