Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради
1465
Жорий йил 29 сентябрь куни ижтимоий тармоқларда Қозоғистон Республикасининг “Жибек жоли” божхона постидан Ўзбекистон Республикасининг “Ғишткўприк” божхона постига киришда навбатда турган енгил автотранспортлар тўғрисида хабарлар тарқатилди.
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради

Ушбу хабарлар бўйича Давлат божхона қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан Марказий Осиё минтақасида жойлашган давлатлар билан яқин қўшничилик, халқларнинг ўзаро қариндошчилик ришталарини қайта тиклаш борасида олиб борилаётган  оқилона сиёсат натижасида, республикамиз чегара ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган фуқаролар, транспорт воситалари сони сезиларли даражада ортиб бормоқда.

Хусусан, республикамизнинг автомобиль йўлларида жойлашган чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситалари сони 2018 йилда (1 млн. 222 минг та) 2016 йилга (361 минг та) нисбатан қарийб 3,5 баробарга ортган. Чегара божхона постлари орқали ҳаракатланган автотранспорт воситаларининг 46 фоизи Қозоғистон Республикаси билан чегарадаги божхона постларига тўғри келмоқда.

Жорий йилнинг 1 сентябридан 28 сентябрь кунига қадар республикамиз чегара божхона постлари орқали жами 164 648 та (ўртача 1 кунда 5 880 та) автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, “Ғишткўприк” божхона постидан жами 13 756 та (ўртача 1 кунда 491 та) автотранспорт воситалари ҳаракатланган. Шуни айтиш мумкинки, ушбу божхона пости орқали ҳаракатланаётган автотранспорт воситалари сони республикамиз чегаралари орқали ҳаракатланаётган жами автотранспортларнинг қарийб 10 фоизини ташкил этмоқда.

Бу жараёнда, “Ғишткўприк” божхона постида ҳар бир автотранспорт воситасининг божхона расмийлаштирувига ўртача 5 дақиқа 50 сония вақт сарфланмоқда.

Айтишимиз мумкинки, сутка давомида ҳаракатланган автотранспорт воситалари бўйича маълумотлар интернет тармоғидаги Давлат божхона қўмитасининг www.bojxona.uz расмий сайтига реал вақт режимида жойлаштириб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, республикамиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона назоратини амалга ошириш, контрабанданинг олдини олиш божхона органларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади.            Шундай экан, бу борада божхона органларига юклатилган вазифаларни бажаришда доимий равишда зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганлигини билдирамиз.

Давлат божхона қўмитаси божхона органлари фаолиятига доир холис ва хаққоний хабарларни эълон қилишда оммавий ахборот воситалари, кенг жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилади.

Мурожаат учун қисқа рақамли ишонч телефони:  11-08

 

29.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг