Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
0 (371) 120-76-33
ОҲБИ танлов эълон қилади
234
Олий ҳарбий божхона институти ҳудудидаги бино ва иншоотларнинг фасад қисмларининг жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш бўйича танлов эълон қилади

Олий ҳарбий божхона институти ўз ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотларнинг фасад қисмида жорий таъмирлаш ишларини амалга оширишни режалаштирилмоқда.

Экспертиза хулосасига кўра, ОҲБИ ўз ҳудудидаги мавжуд бино ва иншоотларнинг фасад қисмларини жорий таъмирлаш ишларининг қиймати 211.8 млн. (ҚҚСсиз) сўм.

Танловда иштирок этиш истаги бўлган пудратчи ташкилотлар  объектга оид маълумотлар ҳамда бошқа зарур хужжатларни Олий ҳарбий божхона институтидан олишлари ва ўрнатилган тартибда тижорат таклифларини тақдим этишлари сўралади.

Тижорат таклифда ўз корхонангиз тўғрисида ва аввал шу каби ишларни бажарганлиги бўйича маълумотлар, корхонангизни 01.08.2018й. кунига бўлган молиявий ҳолати, мутахассислари, ишларни бажариш муддати ва нарҳи аниқ кўрсатилиши зарур.

Тижорат таклифлар муҳрланган конвертларда эълон чоп этилган кундан бошлаб 30 кун ичида Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Қозиробод 2-тор кўча 118-уй, Олий ҳарбий божхона институтида соат 9-00 дан 17-00 гача (якшанба кунидан ташқари) қабул қилинади. Қўшимча маълумотлар учун 245-10-51 телефон рақамига мурожаат қилиш сўралади.

7.08.2018