Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Бекобод ҳудудида жойлашган чегара божхона постларида аҳоли ўртасида профилактик суҳбатлар ташкил этилди
98
Тошкент вилояти божхона бошқармаси томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, уларнинг олдини олиш ва содир этилишига сабаб бўлаётган ҳолатларга барҳам бериш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Бекобод ҳудудида жойлашган чегара божхона постларида аҳоли ўртасида профилактик суҳбатлар ташкил этилди

Жумладан, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудида жойлашган “Ойбек”, “Фарҳод”, “Бекобод авто” чегара божхона постларида профилактик суҳбатлар ўтказилди. Унда ходимлар томонидан давлатимиз чегара постлари орқали харакатланаётган фуқароларга ўз эҳтиёжлари учун олиб киришлари мумкин бўлган товар-моддий бойликларининг нормалари акс этган буклетлар, коррупция ва тамагирлик ҳолатлари содир этилган ҳолларда мурожаат қилиниши учун ташкил этилган ишонч телефонлари акс этган флайерлар ва одам савдосига қарши кураш мақсадида “Истиқболли авлод” ташкилоти томонидан чоп этилган тарқатма материаллари тақдим этилди.

Барча учрашувларда фуқаролар одам савдоси билан боғлиқ муаммоларга дуч келса, “Истиқболли авлод” ташкилотининг (+99895) 143-94-94, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ва Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонларига хабар беришлари мумкинлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши эслатиб ўтилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

30.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг