Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Миллий кинология маркази хизмат итлари мутлақ чемпион деб топилди
257
“Happy Animals” масъулияти чекланган жамияти томонидан Тошкент шаҳар “Анҳор – Локомотив” боғида турли зотдаги итлар учун “Куз – 2019 Германия чемпионати” халқаро кўргазма-мусобақаси бўлиб ўтди.
Миллий кинология маркази хизмат итлари мутлақ чемпион деб топилди

Мазкур танловда 121 бош хизмат итлари қаторида Давлат божхона қўмитаси Миллий кинология  марказининг ҳам хизмат итлари кўргазмада ва кўргазмали чиқишда иштирок этишди.

Ўтказилган турли мусобақаларда немис овчаркаси зотига мансуб “Леди” лақабли ва Шарқий Европа овчаркаси зотига мансуб “Симба” лақабли хизмат итлари фахрли 1-ўринни, немис овчаркаси зотига мансуб “Челси” лақабли хизмат ити эса фахрли 3-ўринни эгаллади.

Шунингдек, мусобақаларда ғолиб итлар ўртасида энг яхши итни аниқлаш борасида ўтказилган танловда ҳам Миллий кинология марказининг немис овчаркаси зотига мансуб “Леди” лақабли хизмат ити 1-ўринга муносиб деб топилди ва кўргазманинг мутлақ чемпиони бўлди.

Мусобақаларни Германиянинг ҳалқаро тоифадаги ҳаками Александр Миллер бошқарди ва Миллий кинология маркази хизмат итларининг ташқи кўринишини ҳам алоҳида эътироф этиб, Миллий кинология маркази кинологларини диплом ва медаллар билан тақдирлади.

30.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг