Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради
614
Жорий йилнинг 29 сентябр куни ижтимоий тармоқларда “Тошкент” халқаро аэропорти божхоначилари томонидан учиб келган фуқароларга нисбатан божхона назорати қўлланилганлиги, хусусан, шахсий кўрикдан ўтказилганлиги хақида хабарлар тарқалди.
Давлат божхона қўмитаси ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар юзасидан муносабат билдиради

Таъкидлаш жоизки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона назорати ва расмийлаштирувини ҳамда божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари бузилишларининг, шу жумладан контрабанданинг олдини олиш божхона органларининг асосий вазифаларидан ҳисобланади. Шундай экан, бу борада божхона органларига юклатилган вазифаларни амалга оширишда доимий равишда зарур чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганлигини билдирамиз.

Юқорида келтирилган вазифаларни бажариш учун божхона органлари Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ҳаракатланадиган жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек, товарларга нисбатан божхона назоратини ўтказадилар.

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 196-моддасига биноан шахсий кўрик божхона ҳудудига олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқиш тақиқланган товарларни ёхуд ушбу Кодексда белгиланган тартибни бузган ҳолда олиб ўтилаётган товарларни жисмоний шахс ёнида яширмоқда ва уларни ўз ихтиёри билан тақдим этмоқчи эмас, деб тахмин қилишга асослар бўлган тақдирда божхона органининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади.

Шахсий кўрик натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланадиган шаклда баённома тузилади.

Эслатиб ўтамиз, божхона органлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида амалга оширади.

30.09.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг