Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яширинча олиб келинаётган уяли телефонлар фош бўлди
535
Божхона органлари томонидан маиший техника товарларини юртимизга турли ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Яширинча олиб келинаётган уяли телефонлар фош бўлди

Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хориждан учиб келган фуқаро С.И.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада унинг юклари орасидан божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган  ва декларацияда кўрсатилмаган 19 дона “Iphone 11 Pro Max” русумли уяли телефонлар борлиги аниқланди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати

2.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг