Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эски техникани янги деб алдашга уринган кимсалар фош этилди
594
Божхона тўловларидан бўйин товлаш мақсадида турли қинғирликларга қўл урган қонунбузарларга қарши божхоначилар тизимли равишда кураш олиб боришмоқда.
Эски техникани янги деб алдашга уринган кимсалар фош этилди

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Тошкент-товар”  ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан хорижий мамлакатдан олиб келинган техникаларнинг ишлаб чиқарилган йилини нотўғри кўрсатишга уринган кимсалар фош этилди.

Пойтахтимизда фаолият олиб бораётган маъсулияти чекланган жамиятлардан бирининг  номига келтирилган,  тайёр бетонни белгиланган жойга қуйиб беришга мўлжалланган  1,7 миллиард сўм имтиёз асосида олиб кирилган автотранспорт воситасининг ёрлиқларидаги маълумот ва кўриниши божхоначиларда шубҳа уйғотди ва автотранспорт воситаси белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Натижада, автомашина 2018 йилда эмас, 2011 йилда ишлаб чиқарилгани маълум бўлди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда пойтахтимиздаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига 189 миллион сўм имтиёз билан олиб келинган “Ноwo” русумли юк автомашинаси белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.   

Текширув жараёнида автомашина 2017 йилда эмас, балки 2010 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати

 

2.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг