Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 180 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди
254
Юртимизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Ноқонуний йўллар билан олиб кирилган 180 миллион сўмлик товар моддий бойликлар фош бўлди

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа орган вакиллари билан ҳамкорликда Янгиқўрғон туманида тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида фуқаро Т.О.нинг яшаш хонадони ҳамда унга тегишли бўлган “Kia Bongo” русумли автомашина белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу хонадонда ва автомашинанинг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 180 миллион сўмлик кийим-кечаклар, хўжалик буюмлари ҳамда  маиший техника воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг