Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
214
Сифатсиз дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотлари саломатликка жиддий хавф туғдириши шубҳасиз. Чунки, турли шароитда ва белгиланган меъёрларга риоя қилинмаган ҳолда ташиладиган дори воситалари шифо ўрнига касалликни янада кучайтириб юбориши мумкин.
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Афсуски, юқоридаги оддий ҳақиқатдан кўз юмган айрим кимсаларни юртдошларимизнинг саломатлигидан кўра, мўмай даромад кўпроқ қизиқтиради.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ чегара қўшинлари ходимлари Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида ноқонуний дори воситаларини кириб келишини олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида кўшни мамлакат фуқароси И.Ё. Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳудудида жойлашган давлат чегараси яқинида шубҳали юклар олиб кетаётган вақтида тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди.

Натижада, ушбу шахс юклари орасида хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган, қиймати тахминан 75 миллион сўмлик 16 хил турдаги 6369 дона дори воситаларни ноқонуний даромад олиш мақсадида олиб кетаётгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

3.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг