Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит шаклланмоқда
173
Сурхондарё вилояти Узун тумани чегара ҳудудида жойлашган “Боботоғ” чегара божхона масканининг фаолият бошлаганига ҳали кўп вақт бўлмаган бўлса-да, бу ердан ўтаётган йўловчилар сони кундан-кун кўпаймоқда.
Коррупцияга қарши муросасиз муҳит шаклланмоқда

Аҳоли гавжум масканларда эса  ҳуқуқий маданиятни оширишга бағишланган тарғибот дастурларини ташкил этиш самарали воситалардан бири ҳисобланади.         Куни-кеча вилоят божхоначилари томонидан ташкил этилган ана шундай давра суҳбатларидан бири “Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз курашишга барчамиз бирдек масъулмиз!” деб номланди.

Унда бугунги кунда коррупция барча мамлакатларда қатор муаммоларни келтириб чиқариб, жамиятда турли салбий ҳолатларни келтириб чиқариб, пароканда қилиб ташлаш хавфини солаётгани хусусида гапирилди.

Чунки айни даврда бирорта давлатни коррупциядан юз фоиз ҳоли ҳудуд, деб айта олмаймиз. Масалан, БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти коррупция туфайли йилига 1,5-2,6 триллион долларгача зарар кўрмоқда.

Давра суҳбати давомида коррупция тушунчасига кенгроқ тўхталиб, давлат идораларида ишловчи шахсларнинг пора эвазига ўз амалидан фойдаланиб, шахсий манфаатларини ҳамма нарсадан устун қўйишлари, ноқонуний моддий ёки номоддий бойлик орттириш ҳаракатларини амалга ошириш эканлигини йиғилганларга батафсил тушунтириб берилди.   

Мамлакатимизда коррупцияга қарши кескин ва муросасиз кураш олиб борилаётгани таъкидланиб, 2017 йил 4 январдан кучга кирган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қабул қилиниши,  шунингдек Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг тасдиқланиши “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги, “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги, “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинишига асос бўлганлиги тўғрисидаги фикрлар алмашилди.  

Давра суҳбатида шунингдек, пора олиш билан бир қаторда пора бериш ёки пора олди-бердисида воситачилик қилиш ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси асосида қонун олдида жавобгарлик чораларини келтириб чиқариши тўғрисидаги ахборотлар берилди.  

Давра суҳбати сўнгида шунингдек, божхона тизимида кечаю-кундуз ишлаб турган вилоят божхона бошқармасининг 76-225-02-26 ёки Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли “Ишонч телефонлари” ва унга мурожаат қилиш тартиби тушунтириб берилиб, ушбу жирканч иллатга бугунданоқ қарши курашган ҳар бир  фуқаро ўз фарзандларига адолатли ва фаровон турмушни таъминлашлари ҳақида баён қилинди.

Гавҳар Махмудхонова

божхона хизмати капитани

4.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг