Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Россия ва Озарбайжонлик божхоначилар Самарқандда бўлишди
208
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси божхона хизматлари вакилларининг икки давлат ўртасидаги ташқи савдонинг божхона статистикаси маълумотларини таққослаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси божхона хизматлари вакилларининг Давлат божхона қўмитасида хавфни бошқариш тизими ва “Соддалаштирилган божхона йўлаги” механизмининг фаолияти билан танишишга доир икки томонлама учрашувлар дастури доирасида меҳмонлар 4 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан танишдилар.
Россия ва Озарбайжонлик божхоначилар Самарқандда бўлишди

Жаҳон цивилизациясининг қадимий ўчоқларидан бири, ер юзининг сайқали номини олган Самарқанд мустақил Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ва илмий-маданий марказларидан бири ҳисобланади.

Меҳмонлар тарихий обидаларни ҳайрат ва эътибор билан томоша қилар экан, халқларимиз ўртасидаги алоқалар узоқ ўтмишга бориб тақалишини, бу дўстлик ва ҳамкорлик бундан кейин ҳам бардавом бўлишини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, меҳмонлар Регистондаги обидалар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаларини томоша қилишди ҳамда Амир Темур мақбарасини ва Хўжа Дониёр қабрини зиёрат қилишди.

Ташриф давомида юртимизнинг туристик салоҳияти билан яқиндан танишиш ҳамда соҳадаги ҳамкорликнинг янги истиқболларини белгилаб олиш кўзда тутилган.

4.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг