Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институти курсанти “Посбониман муқаддас юртнинг” Республика танловининг совриндори бўлди
144
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қуролли Кучлар тизими хизматчилари ўртасида бўлиб ўтган “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусидаги танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Божхона институти курсанти “Посбониман муқаддас юртнинг” Республика танловининг совриндори бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Қуролли Кучлар тизимида ташкил қилинган мазкур танловда божхона органлари ходимлари ҳам фаол иштирок этишди.

Тадбирда Ёзувчилар уюшмаси Раиси Сирожиддин Саййид, уюшма Раиси ўринбосари Нодир Жонузоқ, ёзувчи ва адабиётшунос олимлар ҳамда Қуролли Кучлар тизими вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида “Энг яхши шеърлар” ва “Энг яхши иншолар” номинациялари ғолиблари тақдирландилар.

 Шунингдек, тадбирда танловнинг “Энг яхши шеърлар” номинациясида Божхона институтининг 2-курс курсанти Мадрахим Темиров фахрли учинчи ўринни қўлга киритгани алоҳида эътироф этилиб, курсантга диплом ва совғалар топширилди.

Қизғин ва кўтаринки руҳда ўтган тадбир барчага хушкайфият улашди.

4.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг