Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтқазилди
1558
Наманган вилоят хокимлигининг ташаббуси билан Наманган шахар “Ёшлар маркази”нинг мажлислар залида тадбиркорларни қийнаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги очиқ мулоқот ташкил қилинди.
Наманганда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтқазилди

Учрашувда Наманган вилоят хокими Х.Бозоров, вилоят прокуратурси, вилоят божхона бошқармаси, вилоят солиқ бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Учрашувда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари И.Жалолов иштирок этиб, иштирокчилар томонидан берилган божхона соҳасига оид саволларга Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси ҳамда божхона қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда тўлиқ жавоблар берилди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини билдиришлари учун бошқарма эшиклари ҳамма вақт очиқлиги, ҳар бир мурожаат юқори савияда кўриб чиқилиши таъкидлаб ўтилди.

Очиқ мулоқот давомида божхона соҳасига оид янги меъёрий ҳужжатлар, бошқарманинг манзили ва “Ишонч телефони” рақамлари акс эттирилган буклетлар иштирокчиларига тарқатилди.

Наманган вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг