Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳамёнга жойланган оғу фош бўлди
179
Гиёҳвандлик воситаларини юртимизга ноқонуний олиб кириш шунингдек, улар билан ноқонуний муомалада бўлиш қатъий тақиқланган ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бироқ бу каби конунбузилиш ҳолатлари ҳамон учрамоқда.
Ҳамёнга жойланган оғу фош бўлди

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган Ҳ.О. исмли шахс  белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, мазкур фуқарога тегишли ҳамён ичидан  рангсиз целлофанга ўралган соф оғирлиги 1,5 грамм гашиш гиёхвандлик моддаси топилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

7.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг