Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди
72
Бугунги кунда мамлакатимиздан нақд хорижий валюталарни ноқонуний тарзда олиб чиқилишига қарши божхоначилар томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишининг олди олинди

Бундан ташқари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси доирасида чегара божхона постларида ҳамда уйма-уй юриб тушунтиришлар берилишига қарамай, ноқонуний даромад илинжида бўлган фуқаролар ҳамон учраб турибди.

Ана шундай ҳолатларининг бир нечтаси Тошкент вилояти божхона бошқармаси Навоий чегара божхона постида аниқланди.  

Жумладан, “Навоий” чегара божхона пости орқали қўшни давлатга ўтиш мақсадида пиёда ҳолда кириб келган фуқаро К.Ғ. божхона кўрикдан ўтказилганида, қўл сумкаси ичида оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 10 минг АҚШ доллари нақд хорижий валюталари яширилганлиги маълум бўлди.

Яна бир фуқаро К.Ф. мазкур постда божхона кўригидан ўтказилганида, шимининг чўнтагидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 3 700 АҚШ доллари нақд хорижий валюталарини яшириб қўшни давлатга олиб чиқаётганлиги фош қилинди.

Шунингдек, қўшни давлатга йўл олган фуқаро О.О.нинг ҳам хатти-ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди.

Ушбу фуқаро божхона кўригидан ўтказилганида, шимининг чўнтагидан оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган 4 900 АҚШ доллари нақд хорижий валюталари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

4.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг