Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қарши аэропорти”да янги йўналиш бўйлаб рейслар амалга оширилди
93
Илк бора Қарши шаҳрига Россия Федерациясининг “ИрАэро” авиакомпаниясига қарашли авиалайнери “Санкт-Петербург – Қарши” йўналиши бўйлаб парвозини амалга оширди. Ушбу авиалайнерда келган 100 нафар ватандошларимиз, сайёҳлар ва экипаж аъзолари Қарши ҳалқаро аэропортида катта тантана билан кутиб олинди.

Маълум бўлишича, шу вақтга қадар мазкур авиакомпания Ўзбекистондаги фақат битта шаҳар – Фарғонага мунтазам қатновларни амалга оширган. “Санкт-Петербург – Қарши – Санкт-Петербург” йўналиши бўйича йўлга қўйилган парвозлар эса "ИрАэро" учун Ўзбекистон ва Россиянинг Европадаги қисмини боғлаб турувчи биринчи йўналиш ҳисобланади.

Ушбу куни Қаршига келган ва Санкт-Петербургга учиб кетган йўловчиларга божхона органлари томонидан тезкор ва сифатли божхона назорати амалга оширилди. Рақамларга кўра, йўловчиларнинг 95 фоизи “яшил йўлак” орқали ҳаракатланиб, божхона назоратидан мамнун эканликларини билдириб ўтди.

Маълумот учун Қарши ҳалқаро аэропортида жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб “бешинчи ҳаво эркинлиги” қўлланиладиган “очиқ осмон” режими ишга тушди.

8.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг