Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходими иншолар танлови ғолиби бўлди
78
Аҳолида миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашни таъминлаш мақсадида, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилалари ўртасида “Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танлови ўтказилди.
Божхона ходими иншолар танлови ғолиби бўлди

Қувонарлиси, ушбу танловнинг “Энг яхши иншолар” йўналишида Қашқадарё вилоят божхона бошқармасининг “Қарши темир йўл” чегара божхона пости инспектори Дилноза Арабованинг иншоси муносиб деб топилиб, фахрли иккинчи ўринни қўлга киритди. Ёзувчилар уюшмасида ўтказилган тақдирлаш маросимида, Республика Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид божхона ходимини сертификат ҳамда қимматбаҳо китоблар билан тақдирлади.

– Ҳар куни эрта тонгдан туриб божхона ходимининг ҳарбий либосини кийиб, хизматга йўл олганимда, божхона ходими деган шарафли касбни танлаганимдан қалбим чексиз ғурур ва ифтихорга тўлади,– дейди Д.Арабова.  – Божхоначи шарафли касбдир. Асосий вазифаси мамлакатнинг иқтисодий манфаатларини химоя қилиш ва божхона чегаралари орқали контрабанда ва ноқонуний товар моддий бойликларини кириб келишининг олдини олади. Мен танлаган касбим билан тарихда ўз номини қолдирган Тўмарис ва Нодирабегимлар каби ватанимга садоқат билан хизмат қиламан.

Бундай тадбирларни ўтказилиши ҳар бир кишида ватанга бўлган муҳаббатнинг ошиши, шу муқаддас юртнинг янада гуллаб-яшнаши, дунёда ўз ўрнига эга буюк Ўзбекистон бўлиши учун ўз ҳиссасини қўшади.

8.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг