Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди
118
Маълумки, тадбиркорлик фаолияти иқтисодиётимиз таянчларидан биридир. Шу боис, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес ҳамда хусусий сектор вакиллари фаолиятини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимояси юзасидан давра  суҳбати бўлиб ўтди

Юртбошимизнинг сўнгги йиллар давомида тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада ривожлантириш уларнинг фаолиятлари давомида юзага келаётган муаммо ва тўсиқларни бартараф қилиш бўйича бир қанча қонун ва қонуности ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ қилинмоқда.

Мазкур қонун ҳужжатларини кенг тарғиб қилиш ва тадбиркорларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ва вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорликда экспорт-импорт операцияларини амалга оширадиган тадбиркорлар билан “Термиз” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида давра суҳбати ўтказдилар.

Тадбирда сўз олган мутасаддилар, давлатимиз томонидан экспортда  яратиб берилаётган енгилликлар ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб миллий маҳсулотларимизни дунё бозорларидан муносиб жой эгаллаши учун ҳаракат қилишимиз жоизлигини таъкидлашди. Бу борада, божхона ва адлия органлари ваколатлари доирасида барча амалий ёрдамга тайёр эканликлари айтиб ўтилди.

Шунингдек, табдиркорларга, 1-октябрдан амалга киритилаётган тартиблар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Унга кўра:

-“Барра, совутилган (музлатилганидан ташқари) қўй ёки эчки гўшти, янги ва совутилган картошка, гуруч, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи, хушбўй ҳид ва таъм берувчи ёки ранглантирувчи қўшимчаларсиз шакар хом ашёси” товарларга 2019 йил 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ундирилиши жорий этилмоқда;

-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида мева сабзавотчиликни жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5388-сон Фармони 6-бандининг тўртинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослашган транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари870120, 870421, 870422, 871639) га белгиланган божхона тўловлари бўйича барча имтиёзлар 2019 йил 1 октябрдан бекор қилинмоқда;

- Цемент ва цемент клинкери (ТИФ ТН коди - 2523), асбест (2524), ёғоч-тахта материаллари (4403, 4404, 4406, 4407) ҳамда кўмир (2701, 2702) маҳсулотларига 2019 йил 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи ундирилиши жорий этилаётганлиги тадбир иштирокчиларига етказилди.

Таъкидлаш жоизки, учрашув ўзаро қизғин мунозараларга бой тарзда ўтди. Унда, тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа вакиллари томонидан жавоб олдилар.

Учрашув якунида, тадбиркорларга, божхонага соҳасига оид фикр, мулоҳаза ва саволлар пайдо бўлганда вилоят божхона бошқармасининг     76-225-02-26, Давлат божхона қўмитасининг 11-08 рақамли ишонч телефонлари қўнғироқ қилишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

8.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг