Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш – давр талаби
103
Сирдарё вилоят божхона бошқармасида божхона ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари, яқин қариндошлари иштирокида “Коррупция ва тамагирликка қарши курашиш” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши кураш – давр талаби

Тадбирда иштирокчиларга коррупция, фирибгарлик, сохталаштирилган маълумотлар, товар-моддий бойликларни божхонадан ноқонуний ўтказиш, давлат мулкини талон-тарож қилиш мавзуларида видеоролик намойиш этилди.  

Йиғилишда Ўз хавфсизлик гуруҳи  вакили Бекзод Масейтов тадбир қатнашчиларига тизимда коррупция ва тамагирликка қарши қандай кураш олиб борилаётгани ҳақида аниқ маълумотлар берди.

– Шу йилнинг ўтган даври мобайида бошқармада ўтказилган хизмат йиғилишларида Ўз хавфсизлик гуруҳи томонидан ички хавфсизликни таъминлаш, коррупция ва бошқа ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдин  олиш ҳамда хизмат интизомини  мустаҳкамлаш бўйича 50 га яқин тадбирлар ўтказилди, – дейди Бекзод Масейтов. – Шахсий таркиб орасида хизмат интизомини мустаҳкамлаш, тамагирлик каби иллатларга йўл қўймаслик мақсадида ходимлар билан якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди. Мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф қилмишлари учун жавобгарликнинг муқаррарлигини тушунтиришга йўналтирилган антикоррупцион руҳдаги видеороликлар божхона постларига ўрнатилган мониторларда мунтазам ёритиб борилиши таъминланмоқда.

Бугунги кунда вилоят божхона бошқармаси томонидан давлат ва жамият  ҳаётининг  барча соҳаларида  коррупциянинг олдини  олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Тадбирда сўзга чиққанлар божхона ходими даставвал оила мустаҳкамлиги ва ўз касбига нисбатан фидойи бўлиши лозимлигини қайд этдилар.

8.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг