Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 1 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди
211
Божхона ходимлари айрим шахслар томонидан заргарлик буюмларининг юртимизга ноқонуний олиб кирилишига уриниш ҳолатларига ўз вақтида чек қўйилмоқда.
Божхоначилар 1 килограммдан ортиқ заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйишди

Яқинда, Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости ходимлари, қўшни давлатдан ушбу пост орқали юртимизга кириб келган фуқаро А.Г. холислар иштирокида божхона назоратидан ўтказишганда ушбу шахснинг қўл юклари ва кийимлари орасида умумий қиймати қарийб 96,5 миллион сўмлик жами оғирлиги 385.55 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмлари яширилганлигини аниқланди.

Ушбу пост ходимлари томонидан яна бир йирик миқдордаги заргарлик буюмларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ж.М. холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганида, ушбу фуқаро умумий қиймати қарийб 197 миллион сўмлик жами 786 грамм сариқ рангли металлдан ясалган заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний равишда олиб киришга уринганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

9.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг