Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кумуш тақинчоқларни сумкага яшириш қимматга тушди
171
Божхона ходимлари заргарлик буюмларини юртимизга ноқонуний олиб киришга уриниш билан боғлиқ ҳолатларга ўз вақтида чек қўйишмоқда.
Кумуш тақинчоқларни сумкага яшириш қимматга тушди

Хусусан, “Самарқанд” халқаро аэропортига хорижий йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ш.И. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтиш вақтида унга тегишли бўлган юклар божхоначилар томонидан холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахснинг сумкаси ичида олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 8 миллион сўмлик, 745,58 грамм оғирликдаги кумушдан ишланган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди.

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра мазкур қимматбаҳо металл кумуш қотишмасидан ясалганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида фуқаро Ш.И. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 22722-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

9.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг