Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хориждан олиб келинган технологик ускуналар экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим омил
105
Мамлакатимизда импорт ўрнини босувчи товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга қаратилган ҳамда импорт қилинаётган технологик асбоб-ускуналардан самарали фойдаланишни мониторинг қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хориждан олиб келинган технологик ускуналар экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришда муҳим омил

Наманган вилояти божхона бошқармасининг “Наманган” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида вилоятдаги тадбиркорларнинг импорт қилинган асбоб ускуналарни ишга тушириш билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш мақсадида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонининг Наманган вилоятида фаолият кўрсатувчи (Бизнес-омбудсман) ходими, вилоят  Адлия бошқармасининг масъул ходими ҳамда тадбиркорлар иштирокида учрашув ташкил этилди.

Тадбирда вилоят тадбиркорлари томонидан импорт қилинган товарлар ҳажмининг 41,2 фоизини технологик асбоб ускуналар ташкил этиб, бу ускуналарнинг ҳозирги кундаги ҳолати, тадбиркорларда мавжуд муаммоларни ўрганиб уларга ечим топиш юзасидан турли чора-тадбирлар амалга оширилиб келинаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

Учрашув сўнгида тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлаш, уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш мақсадида тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этишда тадбиркорларни амалий ҳамкорликка чақирилди.

10.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг