Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Инсон ҳаётида оила ўрни беқиёс
141
Оила муқаддас даргоҳ. Инсон ким бўлиши, қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар оиласи тинч-тотув бўлмаса, на ишида на уйида ҳаловатга эга бўлмайди. Зеро, донишмандлар айтганидек уйдан ишга шошиб борган ва ишидан уйига шошиб қайтган инсон энг бахтли инсондир.
Инсон ҳаётида оила ўрни беқиёс

Шу боисдан ҳам Навоий вилояти божхона бошқармасида ходимларнинг оила аъзолари, яқин қариндошлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда, бугунги кунда божхона органлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, ҳар бир божхона ходими хизмат фаолиятини самарали йўлга қўйиш, улар билан кундалик ҳаётда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал этиш учун бошқарма раҳбарияти ва ходимларнинг оила аъзолари ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилиши зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шунингдек, ёш ходимларни божхона соҳасининг чинакам фидойи ходимлари бўлиб етишишлари, уларнинг маънавий-аҳлоқий, инсоний фазилатларини шакллантиришда, энг муҳими уларда коррупция ва унинг исталган кўринишига қарши иммунитетни шакллантиришда оиланинг ўрни беқиёс эканлиги айтиб ўтилди.

Албатта, бу каби тадбирлар ходимларнинг шахсий ва касбий ҳаётидаги ўзаро уйғунликни таъминлашда ўзининг ижобий самарасини беради.

10.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг