Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона ходимлари тадбиркорлар ҳузурида
102
Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари воҳа тадбиркорлари ташаббуси билан четдан олиб келинаётган ускуна ва жиҳозларни тезкорлик билан божхона расмийлаштирувидан ўтказиб, тегишли жойларга ўрнатиш ҳамда қисқа фурсатларда ишга тушурилишида яқиндан амалий ёрдам кўрсатмоқда
 Божхона ходимлари тадбиркорлар ҳузурида

Мазкур йўналишда бошқарма масъул ходимлари Қарши шаҳридаги “Ширин ният барака” корхонасига бориб, корхонада амалга оширилаётган ишлар, мавжуд муаммолар ва уларни ечими юзасидан учрашув ташкил этди.

Маълумот учун, ушбу корхона яқиндагина Хитой Халқ Республикасидан қиймати 4,5 миллион АҚШ долларилик бир вақтнинг ўзида 4 000 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мослаштирилган музлатгич ва соатига 3 тонна полиз ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қуритувчи ускуналарни олиб келган.

– Бизнинг корхона томонидан олиб келинган ускуналар божхона томонидан электрон тарзда ва тезкорлик билан расмийлаштирувдан ўтказилди, – дейди, “Ширин ният барака” корхонаси раҳбари, – Асосийси,
15 миллиард сўмлик божхона имтиёзлари қўлланилди. Энди шунча маблағ  ўзимизнинг ихтиёримизда қолади. Бу эса корхонани янада кенгайтириш имкониятини яратади.

Дарҳақиқат, ушбу ускуналар тўлиқ ишга тушиши билан 100 та янги иш ўрни яратилиб, бозорларимизда йил бўйи табиий қишлоқ хўжалиги ва қуритилган маҳсулотлар билан таъминланишида ўз ҳиссасини қўшади.

Учрашув якунида корхона ходимларига келгусида ўзларини қизиқтирган божхона соҳасига оид саволлар бўйича вилоят божхона бошқармасининг (75) 221-04-80 рақамли ишонч телефонига орқали мурожаат этишлари мумкинлиги эслатиб ўтилди.

11.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг