Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи
120
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёти жадал суръатларда ривожланиб борар экан, ўтган 3 йил мобайнида ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш 1,3 баробар, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2 баробарга ўсди. Саноат корхоналари томонидан аввал 193 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилган бўлса, бугун ушбу кўрсаткич 284 га етди.
Божхоначи – тадбиркорга кўмакчи

2016 йил ташқи инвестициялар иштирокида 73 корхона фаолият олиб борган бўлса бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 138 тага етди. Экспорт ҳажми 2015 йил билан солиштирганда 4,4 баробарга ўсди.

Тадбиркорликни ривожлантиришга яқиндан кўмаклашиш, юртимизда экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспортни ҳар томонлама ривожлантириш, бу борада Президентимиз томонидан қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини таъминлашда божхона соҳасида ҳам бир қанча вазифалар белгиланиб, тадбиркорлар учун божхона тўловларидан имтиёзлар яратилди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси республикада маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга борган ҳолда, у ердаги иш жараёнини кузатиб, мавжуд муаммоларни ўрганиб, тадбиркорлик субъектларини божхона соҳасида яратилаётган имконият ва қулайликлар билан таништириб, экспорт кўламини кенгайтириш, импортни оптималлаштириш бўйича тегишли тавсиялар бериб келмоқда.

Шундай учрашувларнинг навбатдагиси Тахиатош туманидаги “ATIAJ GU’LZAR” масъулияти чекланган жамиятида ўтказилди.

Суткасига 120 тонна буғдойни қайта ишлашга мўлжалланган жамиятнинг ишга туширилиши авваламбор, бир қанча ёшларнинг иш билан таъминланишига замин яратди.

2018 йил ўз фаолиятини йўлга қўйган жамиятга техник ускуналар Туркия давлатидан олиб келинган бўлиб, корхона 1 миллион 50 минг АҚШ доллари миқдорида божхона тўловларидан имтиёзларга эга бўлган.

Ушбу жамият буғдой маҳсулотини қўшни Қозоғистон Республикасидан олиб келиб, қайта ишлаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилояти аҳолисини сифатли ун маҳсулотлари билан таъминлаб келмоқда.

Жамиятдаги иш жараёнини кузатар эканмиз, бу ердаги барча технологияларнинг автоматлаштирилганлигини гувоҳи бўлдик. Ташкилот ходимлари яратилган шароитлардан мамнун.

Учрашувда соҳа мутахассислари томонидан жорий йилда божхонага доир қонунчиликка киритилган янгиликларнинг тадбиркорлик фаолиятига қулайлиги ва божхона соҳасидаги имтиёзларнинг афзалликлари хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида жамият ходимларининг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларнинг ечими хусусида амалий ёрдам кўрсатилиб, ўрганилиши лозим деб топилган масалалар назоратга олинди.

11.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг