Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мини футбол бўйича мусобақанинг саралаш босқичи давом этмоқда
2297
Божхона органлари ўртасида бир неча йилдан буён ўтказилиб келинаётган мини футбол мусобақаси соҳа спорти тадбирлари ичида алоҳида ўрин тутади.
Мини футбол бўйича мусобақанинг саралаш босқичи давом этмоқда

Ушбу мусобақа тобора оммалашиб, тизимдаги барча божхоначиларни қамраб олди. Йилдан йилга мусобақаларнинг савияси юксалиб, мусобақа иштирокчилари ўйинларнинг тартиб ва интизом талабларини рақобатчилик маданияти остида аста-секин тадбиқ этилишига эришилди.

Божхона соҳаси ходимлари, тизимда спорт мусобақаларини янада оммалаштириш ва ходимларнинг жисмонан соғлом бўлишларини кундалик эҳтиёжига айлантириш, ҳар йили ташкил этиладиган мусобақаларни янада юқори савияда ўтказилишини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси жорий йилнинг 12 июль куни “Божхона органлари ўртасида мини футбол бўйича мусобақа ўтказиш тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди.

Фармойишга кўра, саралаш босқичида ғолиб чиққан жамоалар 13-17 август кунлари Олий ҳарбий божхона институти спорт мажмуасида ўзаро куч синаши белгиланган.

Ғолиб жамоаларни аниқлаш бўйича саралаш жадвалига мувофиқ куни кеча Қорақалпоғистон Давлат университети спорт мажмуасида мини футбол бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти божхона бошқармалари терма жамоалари ўртасида саралаш ўйини бўлиб ўтди.

Мусобақани юқори савияда ва ишончли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясининг малакали ҳакамлари жалб этилди. Ўйин шиддатли ва қизиқарли тусда бошланиб, биринчи тайм 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланди. Дўстлик ва ўзаро ишонч руҳида бошланган иккинчи таймнинг сўнгги дақиқаларида устунликни ўз қўлига олган хоразмлик божхоначилар 5:2 ҳисобида ғолиб бўлиб, йўлланмани қўлга киритишди.

Божхона органлари тизимида ҳам соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спортни кенг оммалаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, спорт машғулотлари билан мунтазам шуғулланиш учун барча шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилган. Спорт машғулотлари билан шуғулланадиган ва чиниққан ходимларгина жисмонан ва руҳан ўзларига юклатилган вазифаларни бажаришади.

Хоразм вилояти

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

8.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг