Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ёшлар маркази”да коррупция мавзусида семинар бўлиб ўтди
163
Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан коррупцияни олди олиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
“Ёшлар маркази”да коррупция мавзусида семинар  бўлиб ўтди

Жумладан, барча божхона постларида ходимлар билан доимий суҳбатлар ўтказиб борилмоқда. Бу борада жамоат ташкилотлар билан ҳамкорлик ҳам йўлга қўйилган бўлиб, улар томонидан ташкиллаштирилаётган тадбирларда божхона ходимлари иштирок этмоқда.

Шундай тадбирларнинг бири, куни кеча Савдо саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилди. Тадбир Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 январдаги ПФ-5308-сонли Фармонининг 127-банди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5279-сон Фармони  ижросини таъминлаш мақсадида, “Тадбиркорлик соҳасидаги қонунийликни мустаҳкамлаш қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш борасида тушунтириш ишларини олиб бориш, тадбиркорлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни танқидий муҳокама этиш” мавзусида ташкил қилинди. Ушбу семинарда Тошкент вилояти божхона бошқармаси суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими суриштирувчиси Юлдашев Шахриёр сўзга чиқиб, коррупцияга қарши божхона бошқармасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Йиғилишда 2019 йил давомида бошқарма раҳбарияти ва божхона постлари ходимлари иштирокида Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви бўйича мутахассислар билан 105 марта очиқ мулоқотлар ўтказилгани тўғрисида  маълумот бериб ўтилди.

Шунингдек, божхона қонунбузилиш ҳолатлари рўй берганда Давлат божхона қўмитасининг 11-08 ёки Тошкент вилояти божхона бошқармасининг (371) 235-07-61 рақамли ишонч телефонига хабар бериш лозимлиги ва мурожаатлар анонимлиги кафолатланиши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

 

12.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг