Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар Қўшработда профилактик суҳбат ўтказишди
100
Жамиятда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги қанчалик ошиб борса, ўша мамлакатда маънавий тараққиёт юксалиб борар экан. Йўловчилар чегара божхона пости орқали тинмай ҳаракатланишади. Хўш, уларнинг ҳаммаси ҳам Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш нормаларини ёки тақиқланган товарларни билишадими?
Божхоначилар Қўшработда профилактик суҳбат ўтказишди

Гап шундаки божхоначилар Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси юзасидан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари шаҳар ва туман аҳолиси билан профилактик тадбирлар ўтказишади.

Бу гал самарқандлик божхоначилар вилоятнинг чекка тумани Қўшработдаги 88-ўрта мактабда туман “Маҳалла” жамғармаси, ички ишлар бўлими ва Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорикда маҳалла фаоллари, ўқитувчилар ва ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ўтказишди.

Унда вилоят божхона бошқармаси бош инспектор-суриштирувчиси Ф.Ахроров, “Жартепа” чегара божхона пости катта инспектор-суриштирувчиси А.Қурбоновлар йиғилганларга божхона постларида аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан ахборот бериб ўтишди.

Хусусан, вилоят божхона бошқармаси бош инспектор-суриштирувчиси Ф.Ахроровнинг таъкидлашича, жорий йилнинг 9 ой давомида бошқарма томонидан жами 721 та ҳолат аниқланиб ноқонуний олиб ўтилаётган 15 млрд. 704,3 млн. сўмлик товарлар ушлаб қолинган. Ҳисобот даврида 23 та жиноят ишлари қўзғатилган.

Аниқланган ҳолатларни таркибий тузилмалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, қуйидагича кўринишда:

Шунингдек, бошқарма томонидан йил бошидан жами 847 та ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларини ўтказишган.

Шундан, 89 маротаба маҳаллий ҳокимликлар, корхона ва таълим муассаларида учрашувлар ва давра сухбатлари, 113 маротаба профилактик суҳбатлар, 228 маротаба расмий огоҳлантириш ишлари олиб борилган.

Тадбирда тадбиркорлар ва жисмоний шахслар иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ва вилоят божхона бошқармасининг (66)-233-63-00 рақамли “Ишонч телефони” 24 соат давомида ишлаши йўлга қўйилганлиги эслатиб ўтилди.

Шунингдек, божхона соҳасига оид берилган саволларига мутахассислар аниқ ва тушунарли тарзда жавоблар беришди.

 

Фарҳод Аҳроров,

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

бош инспектор-суриштирувчиси

14.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг