Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мустаҳкам оила – жамият таянчи
106
Оила – ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак авлод учун бетакрор тарбия масканидир. Зеро, оилада шаклланган соғлом муҳит, фаровон турмуш, осуда ҳаёт тарзимизнинг мустаҳкам пойдеворидир.
Мустаҳкам оила – жамият таянчи

Мамлакатимиз мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ оилани янада мустаҳкамлаш, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларнинг муаммоларини ҳал этишда давлат ва жамият томонидан ғамхўрликни янада кучайтириш, уларга моддий ёрдам кўрсатиш ва фарзандларни тарбиялашда ижтимоий қўллаб-қувватлаш, муносиб ижтимоий-маиший шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

Шу каби эзгу ишларни давоми сифатида жорий йилнинг 14 октябрь куни Божхона институтида Тошкент шаҳар оила-илмий амалий тадқиқот бошқармаси билан ҳамкорликда “Оила – жамият таянчи” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирга Тошкент шаҳар оила-илмий амалий тадқиқот бошқармаси бошлиғи Ш.Шомуталова ҳамда Шайхонтоҳур тумани Камолон маҳалласи фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан мутахассислар томонидан мамлакатимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб негизида Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган авлодни тарбиялаш ётишини ҳамда ушбу улуғ мақсадга соғлом оила орқали эришилишини таъкидлашди.

        

 

16.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг