Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция қарши кураш: муаммо ва уни келтириб чиқарувчи омиллар таҳлили
93
Биз коррупция ва унинг зарарли оқибатлари ҳақида жуда кўп эшитганмиз. Ҳақиқатдан ҳам бугунги кунга келиб коррупция инсоният тараққиётига энг катта ғов бўлаётган иллатлардан бирига айланди.
Коррупция қарши кураш: муаммо ва уни келтириб  чиқарувчи омиллар таҳлили

Биргина мисол, БМТ ҳисоботига кўра, коррупция туфайли ҳар йили дунё иқтисодиёти 2,6 трлн. АҚШ доллари миқдорида зарар кўради. Бу маблағ жаҳон ялпи ички маҳсулотининг тахминан 5 фоизига тенг демакдир. Коррупциянинг маънавий зарари эса ундан ҳам каттароқ. Шу боисдан ҳам ҳам коррупцияга қарши кураш узоқ ўйланган, пухта ишлаб чиқилган комлекс чора-тадбирларни тақозо этади.

Умуман олганда, коррупцияни келтириб чиқарувчи ҳар бир омилга нисбатан бирламчи хавф сифатида қараш, унга қарши биргаликда курашиш лозим. Шундагина унинг кўламини камайтириш, аянчли оқибатларини бартараф этиш мумкин бўлади.

Бугунги кунда божхона органларида ҳам коррупцияга қарши кураш йўналишида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, тегишли таркибий тузилмалар томонидан коррупцияга қарши профилактик тадбирлар ўтказиш, ходимлар онгида ушбу иллатга нисбатан иммунитетни шакллантириш борасида бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Бу каби тадбирларнинг навбатдагиси Навоий вилояти божхона бошқармасида ташкил этилди. Унда жиноят ишлари бўйича вилоят суди судьяси Р.Худойбердиева, вилоят ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси Р.Бозоров ҳамда божхона ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Р.Худойбердиева томонидан вилоятда содир этилган коррупцион жиноятлар ва уларга нисбатан кўрилган қонуний чоралар бўйича маълумот берилиб, тамагирликка ружу қўйган давлат хизматчилари билан рўй берган воқеалар ҳаётий мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди. Шунингдек, коррупцияга қарши кураш соҳасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, бу борада қабул-қилинаётган янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳақида фикр алмашилди. Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.

16.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг