Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупция - тараққиёт кушандаси!
76
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 май кунида “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729-сонли Фармони қабул қилиниб, бу борада амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.
Коррупция - тараққиёт кушандаси!

Фармонда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш орқали мамлакатимизда қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обру-эътиборини юксалтириш масаласига эътибор берилган.

Шуни айтиш жоизки, бугунги кунда Давлат божхона қўмитаси ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишларни амалга ошириб келмоқда. Айнан божхона органларининг  бу борадаги фаолиятини Қашқадарё вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости мисолида олиб кўрадиган бўлсак, ходимлар томонидан тадбиркорлар, маҳаллий аҳоли ўртасида коррупциянинг оқибатлари ҳамда унинг жамият ҳаётига салбий таъсири, бу жиноятчиликка нисбатан қонунчиликда белгиланган жазолар хусусида кенг тушунчалар берилмоқда.

Жумладан, куни-кеча “Китоб” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости томонидан “Коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг бурчимиз” шиори остида “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида ўтказилган давра суҳбати айнан шу масалага бағишланди.

Тадбир аввалида, давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида сўз юритилди.

Ушбу Фармонга асосан мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига коррупцияга қарши курашиш ғоясини чуқурроқ сингдириш, бу борада фуқароларнинг фаоллигини ошириш, жамоат назоратини кучайтириш, маҳаллий ҳокимият идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш сингари муҳим вазифалар белгиланганлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Тадбирда шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, бу борада ҳар бир шахс ҳуқуқий билимини ошириши лозимлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби жиҳатлар тўғрисида таъкидланди.       

Тадбир сўнггида эса коррупцияга қарши курашиш бўйича тайёрланган буклетлар тарқатилди ҳамда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларига соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олишди.

17.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг