Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тo’rtko’l shisha idishlari” 294 тонна маҳсулот экспорт қилди
117
Ҳар қандай ривожланган давлатнинг асосини барқарор иқтисодиёт ташкил этар экан, бизнинг юртимизда ҳам миллий иқтисодиётимизни мустаҳкамлаш учун тадбиркорларга кенг имкониятлар яратилиб, уларнинг фаолиятларида учраётган тўсиқларни бартараф этиш барча давлат идораларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
“Тo’rtko’l shisha idishlari” 294 тонна маҳсулот экспорт қилди

Президентимизнинг 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожжатномасида иқтисодиётни ривожлантиришнинг ва либераллаштиришнинг асосий йўналишлари ҳақида батафсил тўхталиб, маҳсулот ишлаб чиқаришда катта аҳамиятга эга бўлган тадбиркорликни ривожлантириш, соҳа вакилларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар фаолиятига янгича нигоҳ билан қараш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш лозимлигини таъкидлаган эдилар.

Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятига яқиндан кўмаклашиш, тадбиркорларни қийнаётган муаммоли масалаларни ҳал қилишга эътибор қаратишда давлат ҳокимияти билан бир қаторда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳам кўмаги зарур.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари Тўрткул туманидаги фармацевтика ва озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган шиша идишлар ишлаб чиқарувчи “Тo’rtko’l shisha idishlari” МЧЖга ташриф буюришди. Ташриф давомида Тўрткўл ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан корхонанинг фаолияти ўрганилиб, иш жараёни кўздан кечирилди.

Қиймати 6 миллион 361 минг АҚШ долларлик ушбу лойиҳанинг йиллик қуввати 21 900 тоннани ташкил этиб, 80 та ишчи ўрни ажратилган корхона суткасига 60 тонна шиша идишларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Жорий йилнинг июль ойидан буён 294 тонна шиша идишлар қўшни Туркманистон Республикасига экспорт қилинган.

– Бизнинг жамиятимиз яқинда иш бошлаганига қарамасдан маҳсулотларимизга талаб кундан кунга ортиб бормоқда, – дейди корхона иш бошқарувчиси Еркин Абдуллаев, – кўпинча маҳсулотларни буюртма асосида ишлаб чиқаряпмиз, ҳозирда биз ишлаб чиқараётган озиқ-овқат саноатида қўлланиладиган шиша идишларимиз  нафақат ички балки ташқи бозорда ҳам ўз харидорларини топмоқда. Корхонанинг техник асбоб-ускуналарини Хитой Халқ Республикасидан олиб келишимизда ҳамда расмийлаштириш жараёнларида ортиқча вақт йўқотишларига, оворагарчиликга дучор бўлмадик, бунинг учун божхона ходимларидан миннатдормиз.

17.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг