Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тадбиркорлар билан учрашувда коррупция масаласига алоҳида эътибор қаратилди
82
Республикамизда тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида сўнгги Президентимиз томонидан тадбиркорликни қўллаб-қуввватлаш, қулай бизнес муҳитини яратишга доир бир қанча қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда.
Тадбиркорлар билан учрашувда коррупция  масаласига алоҳида эътибор қаратилди

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси томонидан Нукус ташқи иқтисодий фаолият божхона постида тадбиркорлик субъектлари билан учрашув ташкил этилди.

Учрашувда мутахассислар томонидан жорий йилда божхонага доир қонунчиликка киритилган янгиликларнинг тадбиркорлик фаолиятига қулайлиги ва божхона соҳасидаги имтиёзларнинг афзалликлари хусусида батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбирда Ўз хавфсизлик гуруҳи ходимлари томонидан ҳар бир соҳа вакиллари ўз ишига масъулият билан ёндошсагина халқнинг фаровонлиги таъминланиши таъкидланиб, юртимизнинг божхона чегара ҳудудларида юз бериши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар, коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбир давомида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар қайтарилиб, муаммоли масалалар назоратга олинди.

Ўз навбатида бундай тадбирларнинг ташкил этилиши аввало халқимизнинг тинчлигини асраш, фаровон турмуш-тарзини таъминлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Тадбир якунида Ўз хавфсизлик гуруҳи ходимлари томонидан тадбиркорларга ўз фаолиятини амалга оширишда божхона ходимлари томонидан уларнинг фаолиятига ноқонуний аралашиш, тамагирлик, коррупция ҳолатига йўл қўйилган тақдирда тезкорлик билан Давлат божхона қўмитасининг 11-08 қисқа рақамли телефонига ёки бошқарманинг (361)224-24-19 рақамига хабар бериши мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

17.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг