Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг чегара ва божхона ўқув юртларининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди
133
2019 йилнинг 15-17 октябрь кунлари Давлат божхона қўмитасининг Божхона институтида Марказий Осиё давлатларининг чегараларини бошқаришга кўмаклашиш Дастури (BOMCA) доирасида Ўрта Осиё давлатларининг чегара ва божхона ўқув юртларининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

БОМКА дастурининг 9-босқичи Латвия Давлат чегара хизмати ва Рига техник университети мутахассислари томонидан ўтказилди. Тадбирда Марказий Осиёнинг барча беш мамлакатининг чегара ва божхона ўқув юртлари вакиллари иштирок этдилар. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўрта Осиёда чегарачилар ва божхоначилар учун ноёб, келишилган ва самарали ўқитиш тизимини яратиш борасида таълим муассасаларининг ҳамкорлигини кучайтириш ҳисобланади.  

Консорциум семинарлари ҳамкорликни кучайтириш, хусусан, минтақадаги ўқув муассасалари ўртасида маълумот алмашиш, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар таълим муассасаларида қўлланиладиган ўқитишнинг инновацион усуллари ва илғор технологиялари билан танишиш учун минтақавий платформани тақдим этади. Шу билан бирга, бу каби семинарлар ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини ташкил этиш имкониятига эга бўлган ҳолда, Ўрта Осиё давлатларининг божхоначилари ва чегарачиларини ўқув эҳтиёжларини ва ўрганишдаги энг яхши амалиётларни аниқлашга имкон яратади.

Семинар давомида миллий экспертлар Марказий Осиё мамлакатларида мавжуд бўлган ўқув тизимлари, шунингдек, инновацион ёндашувлар ва методик воситалар билан танишдилар ва муҳокама қилдилар. Мутахассислар томонидан ўқув жараёнида мавжуд еҳтиёжлар, камчиликлар ва энг яхши амалиётлар аниқланди. Экспертлар Марказий Осиё вакиллари билан биргаликда қўйилган мақсадларга эришиш борасидаги ютуқларни кўриб чиқдилар ва БОМКАнинг 2020 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги 10-босқичи бўйича келгуси режаларни аниқладилар.    

Тадбир якунида барча иштирокчи давлатларнинг вакиллари сертификатлар билан тақдирландилар ва ҳамкорликни кучайтириш, шу жумладан Марказий Осиё ва Европанинг чегара ва божхона ўқув юртлари ўртасида маълумот алмашиш тизимини қўллаб-қувватлаш каби натижаларга эришилди.   

18.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг