Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим!
136
Тилимизга давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги ПҚ-4479-сон Қарори қабул қилиниши бу куннинг тарихий аҳамиятини янада оширади.
Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим!

Бугун ер юзида олти мингга яқин тил ва лаҳжа бўлса, улардан бор-йўғи юзга яқини давлат тили мақомига эга. Улар орасида ўзбек тили ҳам борлиги бизнинг бахтимиз, фахримиздир.  1989 йил 21 октябрда, яъни ҳали собиқ тузум мавжуд бир пайтда «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ўзлигимизни англаш йўлидаги улкан жасорат бўлган эди. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзбек тилининг давлат тили сифатида ҳуқуқий мақоми аниқ белгилаб берилди.

Тил миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбайидир. Буюк маърифатпарвар бобомиз Абдулла Авлоний ёзганидек: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак миллатнинг руҳини йўқотмакдур”.

Ўзбекистон тараққиётининг бугунги янги босқичи — миллий юксалиш даври талабларидан келиб чиқиб, она тилимизнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 17 окятбрь куни Божхона институтида Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Боқийсан, ифтихоримсан, муқаддас она тилим!” мавзусида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов, Ёзувчи Рустам Мирвоҳид, Республика маънавият ва маърифат маркази вакиллари, Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда санъаткорлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олган иштирокчилар ўзбек тилимизнинг шахс камолоти, давлат ва жамият тараққиётидаги муҳим ўрни, она тилимизнинг тараққиёт тарихи ҳақида тўхталиб ўтдилар. Тадбир давомида санъаткорлар ва Божхона институти курсантлари томонидан тайёрланган куй-қўшиқлар йиғилганларга ҳавола этилди. 

19.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг