Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маиший техника буюмларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди
182
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларини яширин йўллар билан олиб ўтилишига қарши кескин кураш олиб борилмоқда.
Маиший техника буюмларини яширин йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилди

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан божхона қонунчилигини бузишга уринган қинғир ниятли кимса фош қилинди.

“Ховособод” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаро М.М. божхоначилар эътиборини тортди ва белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, ушбу шахс умумий қиймати 49 миллион сўмлик 14 дона ноутбукларни божхона тўловларини тўламаслик мақсадида ушбу пост орқали ҳаракатланган бошқа фуқаролар кўмагида ноқонуний тарзда олиб ўтмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг