Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
458 миллион сўмлик иситиш радиаторларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади
247
Божхона органлари томонидан товар моддий бойликларини юртимизга ноқонуний йўллар билан олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
458 миллион сўмлик иситиш радиаторларини яширинча олиб киришга бўлган уриниш наф бермади

Жумладан, ''Олот'' чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган  “Мерседес-Бенц” юк автотранспорти божхоначилар томонидан тегишли тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинадаги юклар билан уларга тегишли кузатув ҳужжатларида кўрсатилган маьлумотларда ўзаро номувофиқлик мавжудлиги маьлум бўлди.

Текширув жараёнида юк кузатув хужжатларида қайд этилган керамик плиткалардан ташқари, автомашинада умумий қиймати 458,39 миллион сўмлик уй иситиш учун мўлжалланган радиаторлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг