Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Қиш ғамини кузда еяётган” пақилдоқфурушлар фош бўлди
189
Барчамиз яхши кўрадиган шодиёна – Янги йил байрами яқинлашгани сари кўнглимизда янги-янги орзулар, мақсадлар пайдо бўлаверади. Бироқ, ачинарлиси бу байрам арафасида ўзининг манфаати учун ҳеч нарсадан тап тортмайдиган баъзи бир кимсалар пиротехника воситаларини олиб киришга бўлган уринишлари ҳам бошланади.
“Қиш ғамини кузда еяётган” пақилдоқфурушлар фош бўлди

Жумладан, Андижон вилояти божхона бошқармаси “Дўстлик” чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Қ.А белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Натижада, унга тегишли бўлган қўл сумкалари ичида божхоначилардан сир тутилган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1200 дона пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

Натижада фуқаро Қ.А ўзининг ушбу харакатлари билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 1851-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида пиротехника воситалари айланишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 309-сонли Қарори талабларини бузган ҳолда пиротехника воситаларни ноқонуний равишда олиб кираётганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг