Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
173
Cифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган товар моддий бойликларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтилишига қарши божхоначилар томонидан кескин кураш олиб борилмоқда.
Тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида товар моддий бойликларини яширична олиб киришга уринган шахс фош этилди.

Яъни фуқаро С.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида автомобиль салони ҳамда юкхонасида божхона расмийлаштирувини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 50,5 миллион сўмлик парфюмерия маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда тезкор гуруҳ иштирокчилари томонидан Фарғона туманида яшовчи фуқаро Э.Ж.нинг яшаш хонадони холислар билан кўздан кечирилди.

Натижада, хонадонда умумий қиймати 89,5 миллион сўмлик 10 500 қути тамаки маҳсулотлари ҳамда 10 дона телевизорлар борлиги фош қилинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг