Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Эпика ўриндиқлари ичига нималар яширилган эди?
310
Сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини юртимизга турли найранглар билан олиб киришга бўлган уринишларни божхоначиларимиз ўз вақтида бартараф этишмоқда.
Эпика ўриндиқлари ичига нималар яширилган эди?

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ғишткўприк чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган, фуқаро Н.Ж. бошқарувидаги “Эпика” русумли автомашина белгиланган тартибда назоратдан ўтказилди.

Натижада, қонунбузар автомашина ўриндиқлари ичига умумий қиймати 4 миллион сўмлик биологик фаол қўшимчаларни моҳирлик билан жойлаб, божхоначиларни чалғитишга урингани аниқланди.

Аммо унинг бу найранги иш бермади ва ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жавоҳир Караматов

ДБҚ Ахборот хизмати катта инспектори

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг