Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Яшириб ўтиш наф бермади
1602
Яқинда Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан “Алмата-Нукус” ҳамда “Москва-Андижон” йўналишидаги халқаро қатнов поездининг йўловчилари ва уларнинг юклари божхона назоратидан ўтказилди.
 Яшириб ўтиш наф бермади

Натижада 167,4 млн сўмлик товар моддий бойликларининг қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига чек қўйилди.

Хусусан, йўловчи М.С умумий қиймати 17,4 млн сўмлик дори воситаларини  ва йўловчи А.З жами 150,0 млн сўмга тенг бўлган турли хилдаги товар моддий бойликларини  божхона органи ходимларидан яширишга уринишган.

Шу мақсадда, ноқонуний товарларни йўловчиларга тарқатиб, уларни ўриндиқлар остига жойлаштиришган эди. Аммо божхоначиларнинг ҳушёрлиги туфайли мазкур қоидабузарлик  ўз вақтида аниқланди.    

Ҳозирда, юқорида кўрсатиб ўтилган товар-моддий бойликлари ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган ва айни дамда текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

9.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг