Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадларимиздан биридир
91
Наманган вилояти божхона бошқармасида вилоятда фаолият юритаётган ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, тадбиркорлик субьектлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадларимиздан биридир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Коррупцияга қарши курашиш – асосий мақсадларимиздан биридир

Тадбир аввалида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Бобир Караманов сўз олиб, тадбир иштирокчиларини ташрифлари учун миннатдорчилик билдирди ҳамда коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул эканини алоҳида таъкидлади.

Йиғилиш давомида бошқарманинг Ўз хавфсизлик гуруҳи ходими Ҳ.Ҳасанов сўзга чиқиб, божхона органларида коррупцияга қарши курашиш ҳамда бу йўналишдаги ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишини олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди.

Хусусан, тадбирда коррупция тараққиётга жиддий тўсиқ бўлишини ва жамият ривожига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллатлардан бири ҳисобланишини, шу боис мамлакатимизда мустақилликнинг илк йилларидан бу иллатга қарши курашиш чораларини кучайтириш, уни таг-томири билан йўқотиш, бу йўналишдаги меъёрий-ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаш ишларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлигини таъкидланди.

Шунингдек, божхона ходими нафақат давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилиши, балки ўз хатти-ҳаракатлари билан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатлари бузилишига йўл қўймаслиги, бу эса ўз навбатида божхона ходимларидан чуқур билим ва тажрибани ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини пухта ўзлаштиришни талаб қилиши айтиб ўтилди.

Тадбир давомида божхона органларида ижтимоий тадқиқотларни ўтказиш тартиби доирасида тадбиркорлик субъектлари вакиллари ўртасида аноним сўровномалар ҳам ўтказилди. 

Учрашув давомида қатнашчиларга божхона қонунбузилиши ҳолатларига гувоҳ бўлишганда Давлат божхона қўмитасининг қисқа рақамли “11-08” ишонч телефонига мурожаат қилишлари мумкинлиги тўғрисида маълумот берилди.

22.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг