Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Учувчисиз учиш қурилмаси парвозига якун ясалди
152
Учувчисиз учиш қурилмаларини яширин йўллар билан юртимизга олиб киришга бўлган уринишлар ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Учувчисиз учиш қурилмаси парвозига якун ясалди

Жумладан, “Қорақалпоғистон” темир йўл чегара божхона пости орқали мамлакатимизга кириб келаётган фуқаро Ш.Р.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада мазкур фуқаро божхона ходимининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмаган ҳолда 1 дона “Bugs 5W” номли учувчисиз учиш қурилмасини республикамиз ҳудудига яширинча олиб кирмоқчи бўлганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг жорий йил 2 май куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-534-сонли Қонуннинг 1-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 2444-моддаси билан тўлдирилган бўлиб, учувчисиз учадиган аппаратларни қонунга хилоф равишда олиб кириш, ўтказиш, олиш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган. Мазкур Қонуннинг 1-моддаси  2019 йил 4 ноябрдан амалга киритилади.

23.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг