Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхона институтида “Ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди
192
Юртбошимизнинг жорий йилнинг 21 октябрь куни ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидаги устувор ғояларини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида Божхона институтида “Ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Божхона институтида “Ўз тилига садоқат – бу ватаний ишдир” мавзусида иншолар танлови бўлиб ўтди

Танловни Божхона институти бошлиғи В.Эргашев очиб берар экан, бугунги кунда Президентимиз томонидан тилимизнинг равнақи учун қилинаётган ишларга алоҳида тўхталди. Тилимизнинг нақадар бой эканлигини ҳар ким ўзида ҳис этиши учун, бундай иншолар мусобақаси ўтказилиши айни муддао эканлигини таъкидлаб ўтди. Сўз бойлиги устида ишлаш ҳар бир курсантнинг теран ва тиниқ фикрлашининг асоси бўлишини, бу эса келажакда асқотишини айтиб ўтаркан, институт бошлиғи курсантларга омад тилади.

Шундан сўнг старт олган мусобақада барча курсантлар ўз ижодини қоғозга тушира кетишди. Институт ўқитувчиларидан таркиб топган комиссия аъзолари эса уларни кузатиб боришди.

Она тилимизнинг шахс камолоти ва жамият тараққиётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, тилимизнинг халқаро нуфузини ошириш мақсадида Юртбошимиз томонидан жорий йил 4 октябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 4479-сонли “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” ги Қарорининг  қабул қилиниши ва мазкур қутлуғ санани юртимизда кенг нишонлангани тилимиз ривожи йўлидаги қилинаётган хайрли ишларнинг яққол исботидир.

Дарҳақиқат, Алишер Навоий эъзозлаган тил бизнинг давлат тилимиз экан, бу билан фахрланишимиз ва унинг равнақи йўлида тинмай меҳнат қилиш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини эсдан чиқармаслигимиз лозим.

23.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг