Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари иштирокида божхона постларида сайлов тарғиботи бошланди
214
Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён - Олий Мажлис палаталари ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган навбатдаги сайловлар олдидан жойларда тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.

Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида шу йилнинг 15 октябридан 15 ноябрига қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” эълон қилинди.

Мазкур сиёсий тадбирни юқори савияда ўтказиш юзасидан Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари М.Салиев Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Дўстлик” ва “Маданият” чегара божхона постларида бўлиб фуқаролар билан учрашди.

Учрашувларда сиёсий жараёнда аҳолининг, айниқса биринчи марта овоз берувчи ёшларнинг фаоллигини ошириш, сиёсий билим даражасини юксалтириш зарурлиги бўйича тушунтиришлар берилди.

Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари М.Салиевнинг Фарғона водийси бўйлаб сайлов тарғиботи тадбирлари давом этмоқда.

24.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг