Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёввойи “каннабис” йўқ қилинди
1503
Юртимизда томорқадан унумли фойдаланиб, оиласи фаровонлигини таъминлаш билан бирга, эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётган омилкор фермерлар талайгина. Лекин, айрим фермерларимизнинг эътиборсизлиги, бепарволиги, бошқача қилиб айтганда масъулиятсизлиги оқибатида гиёҳвандлик ўсимликларининг ўсишига имконият пайдо бўлмоқда.

Яқинда Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш булими ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда  олинган тезкор маълумотга асосан ташкил этилган тадбир асосида яна бир қонунбузарлик ҳолатини олди олинди.

 Хусусан, Жиззах вилояти Дўстлик тумани “Қ.Рахимов” СИУ ҳудудида жойлашган “М.” фермер хўжалиги дала майдони атрофи холислар иштирокида кўздан кечирилганда дала майдони четидаги ариқ (лоток) ёқасида ёввойи ҳолда ўсаётган  яшил рангли, ўзига хос ўткир хидли                     417 туп “каннабис” гиёхвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимликлар ўсаётганлиги  аниқланди.

Тезкор гуруҳ аьзолари мазкур ҳолат юзасидан “М.” фермер хўжалиги иш юритувчиси Ўзбекистон Республикаси фуқароси А.А ни сўров остига олганларида, ушбу фуқаро яширин ҳолда ўсаётган заҳри қотилни эътиборсиз қолдирганлиги, бу ўсимликдан моддий ва истеъмол мақсадида фойдаланмаганлигини маьлум қилган.

Лекин ҳолатга четдан туриб баҳо бериладиган бўлса, ўз ерини, эккан ғўзасини кунлик назорат қилиб, ҳудудни доимий айланиб юрадиган фермер наҳотки ариқ (лоток) ёқасида ўсиб ётган ёввойи нашани кўрмаса, деган ўринли савол туғилади.

Воқеа жойида ўсаётган яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли ўсимликлардан 2 (икки) тупи далилий ашё сифатида олиниб, қолган           415 (тўрт юз ўн беш)  тупи ўриб олиниб, ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Мазкур ҳолат бўйича процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Жиззах вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

9.08.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг