Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Тил миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбаидир
44
“Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур” деб ёзган эди, буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний. Бу йил ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлди.
Тил миллат кўзгуси, ғурури, тафаккур манбаидир

Хоразм вилояти божхона бошқармасида ушбу сана муносабати билан “Тилини асраган – элини асрайди” мавзусида маънавий маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда, Урганч Давлат университети катта ўқитувчиси В.Сапаев ҳамда бошқарма шахсий таркиби иштирок этишди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” Қарори бу йўлдаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Мутахассислар томонидан она тилимизнинг софлигини сақлаш, она тилимиз таълими борасида бажаришимиз зарур бўлган ишлар, эгаллашимиз керак  бўлган  билим, малака, кўникмалар ҳам анчагина эканлиги ҳақида тўхталди. Она тилимизга эътибор учун ҳар биримиз масъул эканлигимизни таъкидланди.

Айтиб ўтилганидек, тилимиз – миллат кўзгуси, маънавият сарчашмаси. Шу боис она тилимизни ҳурмат қилиш, унинг бой имкониятларини ўрганиш барчамизнинг асосий бурчимиздир.

21.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг