Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
#bojxonaPR: Тошкентда божхона органларининг ахборот хизмати ходимлари учун семинар якунланди
257
Аввал хабар берганимиздек, Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан ҳамкорликда ҳудудий божхона бошқармаларининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳлари ходимлари учун ўтказилган семинарнинг иккинчи куни якунига етди.
#bojxonaPR: Тошкентда божхона органларининг ахборот хизмати ходимлари учун семинар якунланди

Бугунги маҳорат дарсларида асосий эътибор божхона соҳасида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда фуқаролар, шунингдек. ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг эътирозларига сабаб бўлаётган ҳолатлар, тарқатилаётган нохолис ахборотларга нисбатан тезкор ва ишончли муносабат билдириш, расмий баёнотлар бериб боришга қаратилди.

Шунинглек, давлат божхона хизмати органларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифа ва каналларини мунтазам юритиш ва оммалаштириш юзасидан ҳам тегишли таклиф ва тавсиялар муҳокама қилинди.

Дастурга мувофиқ семинарнинг иккинчи кунида

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритишнинг замонавий усуллари юзасидан ДБҚ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари  билан алоқалар бўлими бош инспектори Ҳусен Тангриевнинг;

Ижтимоий тармоқларда аудиторияни жамлаш ва ушлаб туриш, блогерлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан блогер Фируз Аллаевнинг;

Давлат бошқаруви органлари ахборот хизматларига қўйилаётган талаблар ва устувор вазифалар юзасидан Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Давлат органлари ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Жавоҳир Қудратовнинг;

Давлат божхона хизмати органлари фаолиятини босма нашрларда ёритишда замонавий тенденциялар юзасидан “Налоговые и таможенные вести” газетаси махсус мухбири Гулнора Абдуназарованинг;

“Давлат божхона хизмати органларида “Хавфни бошқариш” тизими - соҳанинг имиджи янгиланишида муҳим қадам!” мавзусида ДБҚ Хавфларни мониторинг қилиш ва баҳолаш бошқармаси бошлиғи Ғайрат Нуржавовнинг маърузалари тингланди.

Амалий машғулотларда эса семинар қатнашчилари божхона қоидабузарликларига доир маълумотлар асосидан асосида мустақил равишда тезкор хабарлар тайёрлашди, якунда эса иштирокчилар фаолияти баҳоланди.

Фурсатдан фойдаланиб, шу куннинг ўзида тадбирга ташриф буюрган журналистлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтди. Унда Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Г.Шукуров иштирок қилиб, давлат божхонах зимати органлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан батафсил ахборотлар тақдим этди.

Анжуман якунида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти иштирокида семинар-тренинг қатнашчиларига  эсдалик сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бошқарма бошлиғи Ж.Ҳусанов иштирок этди.

25.10.2019

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг