Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
0 (371) 120-76-33
Аёл бор экан – оила мустаҳкам
1300
Оила – чин маънода тарбия ўчоғи, жамият устунидир. Аёлларимиз эса, мана шу оиланинг бир бутунлигини таъминлашда мустаҳкам қўрғон вазифасини бажаришади.
Аёл бор экан – оила мустаҳкам

Шунинг учун ҳам бугуннинг долзарб талаби сифатида оила институтини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325 сон Фармони ушбу йўналишдаги ишларнинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Куни кеча Бухоро вилояти божхона бошқармасида хизмат қилиб келаётган аёллар ва қизлар учун навбатдаги маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида, сўз олганлар диний ва дунёвий қарашнинг ҳар иккаласида ҳам оиланинг муқаддаслигига не чоғлик эътибор қаратилганлигини, аёлларнинг жамиятдаги ўрни қадимдан юксак эканлигини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек йиғинда, хотин-қизлар ўртасидаги муаммолар ўрганилди. Уларнинг ҳар бири билан суҳбатлар ўтказилди.  Оиласидаги муҳитнинг соғломлигини таъминлашда нималарга аҳамият қаратиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

         Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Бухоро вилоят божхона бошқармасида фаолият кўрсатиб келаётган хотин-қизлар ўртасида бу каби тадбирларни ўтказиш доимий йўлга қўйилган. Шу билан бир қаторда, уларнинг жисмонан соғломликларини кўзлаб, ҳафтанинг ҳар чоршанба кунида спорт машғулотлари ҳам ташкил этиб келинмоқда.

Бу нафақат саломатликни тиклашда, шунингдек, жамоада соғлом ва дўстона муҳитни қарор топтиришда аҳамиятлидир.

Бухоро вилояти

Божхона бошқармаси

Ахборот хизмати

10.08.2018